Долзарблиги. 2-типдаги қандли диабет билан касалланган мижозларнинг 10-15%да макула шиши (Диабетик макуляр шиш - ДМШ) пайдо бўлиши кузатилади. Тадқиқот мақсади. Кейинги 10-15 йил мобайнида ДМШ даволашда бўсаға ости микроимпульс лазерли даволаш бўйича маълумотларни ўз ичига олган илмий адабиётлар тахлилини ўтказиш. Материал ва усуллар. Республикамизда ва чет элдаги нуфузли нашрларда чоп этилган илмий мақолалар хамда илмий ахборот ресурс манбаларидан фойдаланилган холда уларни ўрганиш. Натижалар ва хулоса. Диабетик макула шишда бўсаға ости микроимпульс лазерли таъсирлашнинг шарҳи тақдим этилган. Тўлқин узунлиги 577 нм бўлган бўсаға ости микроимпульс лазер терапиянинг илмий асосланган ва такрорий услуби ҳисобланади. Лазер таъсирлаш тўр пардасининг қалинлиги унинг шиши билан бирга 400 мкм дан камни ташкил қиладиган мижозларда юқори самарадорликка эга.