Долзарблиги. COVID‑19 касаллиги дунё бўйича яшин тезлигида тарқади ва SARS‑CoV‑2 инсон соғлиги учун узоқ муддатли асоратларни келтириб чиқарди. Мақсад. COVID‑19дан кейинги даврда ўпкасида диссеминация холати бўлган бемордаги панофтальмитни ривожланишини анализ қилиш. Материал ва усуллар.Изланишда 30 ёшли аёл киши, ўнг кўзи панофтальмити билан Республика кўз касалликлари шифохонасида стационар шароитида даволанган эди. Беморга комплексли офтальмологик текширув амалиёти, унга визометрия, биомикроскопия, кўз олмасини ультратовуш текшируви, А‑скан ва кўз ички босимини пальпатор усулда текшируви ўтказилди. Олинган натижалар. Бемор бир ой давомида икки маротаба Зангиота‑1 COVID‑19 касаллари учун мўлжалланган инфекцион касалхонага, “Ўнг ўпка короновирусли пневмония” ташхиси билан госпитализация қилинган эди. Хамда Фтизиатрия ва Пулманология” марказида хам даволаниб чиқган эди у ерда бемор қонидан Туберкулёз инфекцияси тасдиқланган эди. Республика кўз касалликлари шифохонасида склерани эриши ва панофтальмит ташхиси тасдиқланиши туфайли ўнг кўз олмаси эвисцерацияси амалиёти ўтказилган. Хулоса. COVID‑19 касаллигидан кейинги даврдан сўнг эндоген яллиғланиши жараёни ривожланиб, реактив панофтальмитни келтириб чиқариши мўмкин. Тўғри танланган даво чоралари соғлом кўздаги яллиғланиш жараёнини ривожланишини олдини олади.